Келинг, ушбу мавзуни яна бир бор муҳокама қиламиз ва асосий жиҳатларни кўриб чиқамиз “Тошкентда бизнесни ривожлантириш”. Кўпчилик тадбиркорлар ҳалигача маркетингни «сеҳрли тугма» деб қабул қилишади: гўёки уни боссанг, буюртмалар ёғилиб келадигандек. Мўъжиза содир бўлмаганда эса майдончани (платформани), таргетологни ёки воситанинг ўзини айблашади. Бу вазият сизга қанчалик таниш?
Чуқурроқ қарайдиган бўлсак, муаммо маркетингда эмас. Муаммо — ёндашувда ва қарорлар қабул қилишда. Маркетингнинг энг асосий жиҳатларидан бири шундаки, у бизнесни тузатмайди, балки борини кучайтиради. Агар маҳсулот талаб ва таклифни ўрганмасдан, шунчаки «шуни хоҳлайман» деган истак билан яратилган бўлса, натижа қуйидагича бўлади: агар ичкарида тартибсизлик ва хаос бўлса, чиқишда янада каттароқ миқёсдаги тартибсизлик ва хаос ҳосил бўлади.
Бюджетлар беҳуда сарфланишининг асосий сабабларини кўриб чиқамиз:
-
Энг асосий ва энг оғриқлиси — «Стратегиянинг йўқлиги», соддароқ айтганда: «Кўр-кўрона ўқ узиш». Аксарият тадбиркорлар маркетинг қуришмайди, балки шунчаки контент қўйишади, сайт қилишади, таргет ёқишади. Тизим бўлмаса, бу шунчаки фаоллик иллюзияси холос. Агар ягона вектор бўлмаса, бу маркетинг эмас, балки тарқоқ ҳаракатлар тўпламидир. Бундай ҳаракатлар бир-бирини кучайтирмайди. Стратегиясиз сиз бозорни бошқармайсиз, балки шунчаки омадга умид қиласиз.
-
Агар маҳсулот кучсиз бўлса, Маркетинг уни «кўпайтирувчи» бўлиб хизмат қилади. Кўриб чиқамиз: маҳсулот қийматга эга бўлмаса ёки тўғри қадоқланмаган бўлса, реклама фақат бозорга сизнинг ёмон эканингизни тезроқ етказади холос. Аввал аниқ пойдевор ва маънолар яратилади, кейин эса трафик юборилади.
-
Тез-тез учрайдиган хато — «Ҳамма учун» позицияси. Мисол учун: «Бизнинг мижозимиз — 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар». Бундай вазиятда сиз ҳаммага сотаман деб, ҳеч кимга сотмайсиз. Ўз мақсадли аудиториянгизнинг (МА) оғриқлари ва эҳтиёжларини билмай туриб, сиз шунчаки ҳеч кимни жалб қилмайдиган бўш шиорларни айтасиз.
-
Асосий триггерлардан бири — тез пул топиш иллюзияси. Маркетинг — бу шунчаки ўйин автомати эмас, балки гипотезалар ва тестлар текшириладиган тизимдир. Шуни ҳисобга олиш муҳимки, мижозни «иситиш» учун вақт керак. Ишонч пайдо бўлиши ва харид амалга ошиши учун мижоз билан камида 5–7 марта алоқа (касание) бўлиши зарур.
-
Кўр-кўрона таҳлил (бунда кўпинча янги бошлаган маркетологлар хато қилишади). Сиз мутахассисни жалб қилдингиз, у рекламани ёқди, одамлар кўрди (охват бўлди), кейин-чи? Агар у CAC (мижозни жалб қилиш қиймати), LTV (мижознинг умрбод қиймати) ни ҳисобламаса, ягона воронка бўлмаса — бу бюджетни кўкка совуриш ва бизнес билан эмас, балки «балки омад кулиб боқар» деб фол очиш билан шуғулланиш бўлади.))
-
Ягона воронканинг йўқлиги. Сизга бу қанчалик таниш: сайт ўз ҳолича, ижтимоий тармоқлар ўз ҳолича, сотув бўлими эса бошқа галактикада. Маркетинг фақат барча элементлар бир-бири билан ягона мижоз йўли (CJM) орқали боғлангандагина ишлайди.
Менинг хулосам Ўзбекистонда маркетинг: Маркетинг фақат тизим сифатида қурилмаган бўлсагина ишламайди. Сиз стратегия, сифатли маҳсулот, аниқ коммуникация ва рақамларни бирлаштиришингиз билан ҳамма нарса олдиндан айтиб бўладиган, бошқариладиган ва албатта, натижа — сотувга айланади!
Тўғри қурилган тизим ҳамма нарсани ҳал қилади. Тартибсизлик ва хаос эса бюджетларни ва бизнесни ютиб юборади.
Агар сизда ҳам шундай вазият бўлаётганини сезаётган бўлсангиз — ёзинг, биргаликда таҳлил қиламиз!
#маркетинг, #бизнесрост, #стратегия, #сотувлар, #таргет, #брендинг, #digitalмаркетинг, #маркетингузбекистан